Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимояга муҳтож онага икки хонали уй берилди
08:19 / 2022-11-16

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Амударё тумани Бойовул маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган Малика Аҳмедовага Президентимиз совғаси – икки хонали уйни топширди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, шу жумладан, хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Малика Аҳмедовага икки хонали уйнинг совға қилингани ҳам мазкур хайрли ишларнинг амалий исботи бўлди.

Икки нафар фарзанднинг онаси Малика Аҳмедова тумандаги 43-мактабгача таълим ташкилотига ишга жойлаштирилди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири