Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ID-карталар топширилди
Қашқадарё вилояти Косон тумани ички ишлар бўлими биносида “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан имконияти чекланган ва кам таъминланган фуқароларга шахсни тасдиқловчи ҳужжат – ID-карталар топширилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ва Косон тумани ИИБ бошлиғи ташаббуси билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу фуқароларга ID-карталарнинг давлат божи тўлаб берилган бўлиб, ҳужжатларни олиш учун фуқаролар ҳеч қандай тўловни амалга оширмайди.


Тадбир давомида Косон тумани ИИБ бошлиғи Илҳом Қутлимуратов иштирок этиб, ID-карталарни ўз эгаларига топширди.
Ўлмас Баротов, ЎзА