Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда
12:33 / 2023-01-19

Жорий йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» дея эълон қилиниши бежиз эмас. Сабаби, сўнгги йилларда ҳаётимизга жорий этилаётган барча ислоҳотларнинг марказида Инсон қадри турибди, унинг манфаатлари энг олий мезон, деб қаралмоқда.

Шу боис, айни кунларда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси юртимизда ёққан қалин қор ва аномал совуқ кузатилган вақтда мавжуд кескинликни бироз бўлса-да, юмшатиш, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга ғамхўрлик қилиш мақсадида яна бир хайрия тадбири бошлаб юборди.  

Унга кўра, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан пойтахтимиздаги маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фойдаланиш учун уй-рўзғор буюмлари тарқатилди.  

Партия фаоллари, депутатлар ва ҳудудлардаги маҳалла фаоллари иштирок этган хайрия тадбирларида 100 га яқин хонадонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга партия кўмаги улашилди. 

Партиянинг ушбу эзгу ташаббуси оз бўлса-да, фуқароларимизнинг кўнглини кўтариб, мавсумий қийинчиликлардан беталафот ўтишларига сабаб бўлади, дея хабар беради Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот хизмати.  

ЎзА