English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш бўйича грант битими имзоланди
21:06 / 2025-11-06

Бугун Ўзбекистон дунё миқёсида ижтимоий ҳимоя тизими жадал ривожланаётган давлат. Бу халқаро анжуманларда ҳам эътироф этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг бошқа давлатларга амалга ошираётган ташрифларида ҳам зарур ижтимоий битимлар имзоланмоқда. Мамлакатимизнинг ижтимоий салоҳияти намоён этилиб, манфаатли ҳамкорликлар йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Германия тараққиёт банки (KfW) ўртасида ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга қаратилган янги грант битими имзоланди.

Ушбу лойиҳа ижтимоий дастурлар ва институтлар фаолиятини ўрганиб, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламларини аниқлайди. Шунингдек, молиялаштириш механизмлари ва хорижий илғор тажрибаларни татбиқ этиш имкониятларини баҳолайди.

Грантнинг асосий мақсади Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизимини таҳлил қилиш, истиқболли лойиҳаларни аниқлаш ва лойиҳаолди тадқиқотларини (Project Identification Study) ўтказиш учун экспертлик хизматларини молиялаштиришдан иборат.

Шербек Исломов, ЎзА