French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоя тизимида янги имконият
17:35 / 2025-10-20

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилгандан буён аҳолининг эҳтиёжманд қатлами зарур шароит ва имкониятларга эга бўлмоқда. Жумладан, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқлари бунда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг фарзандларига кўрсатиладиган реабилитация хизматлари бўйича миллий стандарт ишлаб чиқилди.

Янги ҳужжатга кўра, жабрланганларга кўрсатиладиган ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва психологик хизматлар тартибини белгилаш, хизматларнинг сифати, даврийлиги ва таркиби бўйича аниқ талабларни ўрнатиш, жабрланганларни ҳимоя қилиш, хавфсизлик, тенг имконият ва махфийлик тамойилларига асосланиб, иш юритиш кўзда тутилган.

Эндиликда вақтинча бошпана, тиббий ва психологик ёрдам, ҳуқуқий кўмак ва ҳужжатларни тиклаш, ишга жойлашиш, таълим олишда ёрдам, касбга ўргатиш хизмати, болалар учун таълим ва парвариш имкониятлари реабилитация марказлари ёрдами билан амалга оширилади.

Бундан кўзланган мақсад ҳар бир жабрланган аёл ва бола ўзини хавфсиз, ҳимояланган ва қўллаб-қувватланган ҳис этишини таъминлашдан иборат.

Шербек Исломов, ЎзА