Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоя тизимида инсон омили чекланади (+видео)
12:28 / 2024-01-19

Ўзбекистонда аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. Агентликнинг асосий вазифаларидан бири оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлашни ташкил қилишдан иборат бўлиб, аҳолининг 31 та тоифасига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этади.

Янги таҳрирдаги Конституцияда эълон қилинган “ижтимоий давлат” тамойилларини инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида Президент фармонига мувофиқ:    

– Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилиши ва агентликнинг “маҳалла-туман-вилоят–республика” тамойили асосида ишни ташкил қилиб, 9 млн. дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатиши белгиланган.  

Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади. У ўз фаолиятини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади.

Агентлик масъули айтганидек энг асосийси ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги "инсон омили"нинг минималлашгани бўлиб қолмоқда. Фуқароларимизга яратилган имкониятлардан ҳеч қандай тўсқинларсиз фойдаланиш ўз ўрнида фуқаролар ва давлат органлари ўртасида ишонч ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/cjUbrIqjb9k?si=gXxKNJdXEMQ_EG6W" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА