Ижтимоий жиҳатдан барқарор бўлган жамиятда инсон қадри ҳам юксак бўлади. Шу мақсадда мамлакатимизда бу борада зарур амалий чоралар кўрилмоқда.
Айниқса, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги йўлга қўяётган халқаро ҳамкорликлар ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимиз ҳаётини янги босқичга олиб чиқишга замин ҳозирламоқда десак адашмаган бўламиз.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти O.Aкташ иштирокида ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш, ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда жамоалар даражасида ижтимоий хизматларни ташкил этишнинг замонавий ёндашувлари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар экспертлар мулоқотини давом эттириш, кейинги қўшма қадамларни ишлаб чиқиш ҳамда соҳавий мутахассислар ва амалиётчи вакиллар иштирокида маслаҳатлашувлар ўтказиш муҳимлигини таъкидлаб, мавжуд механизмларнинг барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш масалалари бўйича ҳам фикр алмашди.
Учрашув якунида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мунтазам ишчи алоқаларни йўлга қўйишдан ҳар икки томон ҳам ўзаро манфаатдор экани қайд этилди.
Шербек Исломов, ЎзА