Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоя соҳасида Руминия билан ҳамкорлик
16:04 / 2025-09-24

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизими тобора такомиллашмоқда. Бунинг учун зарур ресурслар яратилиб, аҳоли манфаати учун сафарбар этилмоқда. Халқаро муносабатлар кучайиб, ислоҳотларимиз эътироф этилмоқда.

Хусусан, бугун ҳам халқаро муносабатларда яна бир муҳим қадам қўйилган кун бўлди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Руминия давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Кристиан Чобану билан учрашув ўтказди.

Учрашувда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий соҳадаги кўплаб муҳим масалалар муҳокама қилинди. Қолаверса, Руминияда ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларига ташриф ҳамда юқори даражадаги учрашувлар ва икки томонлама Меморандум имзолаш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, 12–14 октябрь кунлари Бухарестда ўтказиладиган Минтақавий вазирлар конференциясида Ўзбекистон делегациясининг иштироки муҳим босқич сифатида таъкидланди.

Элчи Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Руминияга ташрифга кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.

Учрашув сўнгида томонлар ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни келгусида ҳам фаол давом эттиришга келишиб олдилар.

Табиийки, бу каби учрашувлар соҳа ривожи учун муҳим аҳамият касб этади. Зотан, юксак натижаларга тажриба ва меҳнат билангина эришмоқ мумкин. Бундай алоқалар эса улкан тажриба мактаби вазифасини ўтайди.

Шербек Исломов, ЎзА