Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамламоқда
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси вакиллари Нью-Йоркдаги хизмат сафари чоғида БМТ Болалар жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Женева Боутин билан ҳамкорликда UNICEFнинг ижтимоий ҳимоя, болалар ва ногиронларни ҳимоя қилиш бўйича бўлимлари раҳбарлари иштирокида икки томонлама музокаралар ўтказди.
Томонлар болаларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва институционализация қилинишини таъминлаш, шунингдек, профессионал ижтимоий хизматни жорий этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларида лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2024-2025 йилларга мўлжалланган икки томонлама ҳаракатлар режаси имзоланди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА