Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари халқаро семинарда иштирок этди
10:26 / 2025-10-09

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари Таиланднинг Бангкок шаҳрида Жаҳон банки томонидан ташкил этилган "Ижтимоий суғуртани кенгайтириш: стратегиялар, инновациялар ва мамлакат ечимлари" мавзусидаги халқаро семинарда иштирок этди.

Шарқий ва Жанубий Осиё, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақаларидан экспертлар қатнашган тадбирда ижтимоий суғурта тизимларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг инклюзивлигини ошириш, шунингдек, суғурта, тиббий хизматлар, ижтимоий ёрдам ва солиқ тизимлари ўртасидаги ўзаро интеграция масалалари кенг муҳокама қилинди.

Семинарда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизимини модернизация қилиш, ижтимоий суғурта механизмларини жорий этиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Иштирокчилар томонидан ишлаб чиқиладиган хулосалар ва тавсиялар мамлакатларда инклюзив ва барқарор ижтимоий ҳимоя тизимларини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Шербек Исломов,

ЎзА