Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий муносабат билдирди
18:42 / 2023-11-23

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида рўйхатда турувчи муқаддам судланган фуқаро В.А. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган гул дўконларидан бирига вояга етмаган фарзанди В.И кириб гул сўраган вақтида маст ҳолатда қизини орқасидан кириб ҳақоратлаб, уни уришиб, дўкондан олиб чиқаётганлиги акс этган видео материал тарқалди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ҳолат юзасидан тегишли ўрганишлар олиб бориш мақсадида шу куннинг ўзидаёқ зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро В.А. турмуш ўртоғи билан бирга яшамаслиги, доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиши, доимий иш жойига эга бўлмаганлиги сабабли, Тошкент шаҳридаги бир қатор туманларда кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг эгалари билан келишиб, уй йўлакларини тозалаб кунлик даромад топиши аниқланди.  

Ҳозирги кунда фуқаро В.А Тошкент шаҳар аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилди. Вояга етмаган В.И Тошкент шаҳар Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, психолог ва педагоглар томонидан унинг руҳий ҳолатини яхшилаш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда. Она ва болага ёрдам кўрсатиш мақсадида "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг масъул ходимлари бириктирилиб, мазкур ҳолатнинг келиб чиқиши ва уни бартараф этиш юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилмоқда.  

Маълумот ўрнида, Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади. Шу билан бирга Агентлик томонидан ишлаб чиқилаётган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ота-оналарнинг фарзандларига нисбатан бундай муносабатларига қонуний жазо чораларини қўллашни назарда тутувчи нормалар киритилганлигини эслатиб ўтади.  

 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА