Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда олтмишга яқин ижтимоий дорихона фойдаланишга топширилади
15:34 / 2016-08-17

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамини кенг нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда Фарғона вилояти Учкўприк туманида ижтимоий дорихона иш бошлади.

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамини кенг нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда Фарғона вилояти Учкўприк туманида ижтимоий дорихона иш бошлади.

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш, сифатли дори-дармон воситалари ишлаб чиқаришни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда. Айни пайтда юртимиздаги 150 га яқин фармацевтика корхонасида 1 минг 500 номдаги турли дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонуни бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

Фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларини кенг турдаги сифатли дори-дармон билан таъминлашда "Дори-дармон" акциядорлик компаниясининг алоҳида ўрни бор. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрами олдидан компания томонидан жойларда 60 га яқин ижтимиоий дорихоналар ишга туширилмоқда.

Учкўприк туманида иш бошлаган шундай замонавий дорихонада арзон ва сифатли дори-дармон воситалари сотуви йўлга қўйилди. Бу ерда назорат касса машинаси ва тўлов терминали ўрнатилгани аҳолига қўшимча қулайлик яратмоқда.

– Инсон учун саломатликдан улуғ неъмат йўқ, – дейди Кенагас қишлоғида яшовчи Ёрқинжон Одилов. – Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли замонавий қишлоқ врачлик пункти ташкил этилди. Аҳолининг бирламчи тиббий хизматдан фойдаланиш учун собиқ тузум давридагидек узоқ йўл босиши, туман ёки вилоят марказига қатнашига ҳожат қолмади. Ижтимоий дорихона хизматининг йўлга қўйилиши эса бу борада яна бир қулайлик бўлди. Инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан миннатдормиз.

2016-2017 йилларда Фарғона вилоятида 12 ижтимоий дорихона ва унинг 9 шохобчасини ташкил этиш режалаштирилган.