Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижрочига тан жароҳати етказган шахслар жазога тортилади
10:30 / 2022-08-29

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти Арнасой тумани бўлими давлат ижрочиси қарздор Т.Т.дан 3,5 миллион сўм давлат божини ундириш учун унинг яшаш хонадонига борган.

Бироқ, ижро ҳаракатларини амалга ошириш вақтида қарздор ва унинг ўғли давлат ижрочисининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилиб, уриб-тепиб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-(ҳақорат) ва 219-(ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ш.Неъматов, ЎзА