English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижро варақалари ижроси назоратда
15:20 / 2023-11-27

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармасида жорий йилнинг 9 ойи мобайнида юборилган ижро варақалари ижросига бағишланган семинар ўтказилди.

Суд қарорларининг ўз вақтида ижро этилиши суд органларининг нуфузини ошириш, суд қарорлари, шу жумладан, жазонинг муқаррарлигини таъминлаш билан бир қаторда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида жиноят ишлари бўйича жами 143 миллиард 862 миллион сўмлик 1461, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича 19 миллиард 660 миллион сўмлик 9725 та, иқтисодий ишлар бўйича 52 миллиард 512 миллион сўмлик 4248 та, фуқаролик ишлари бўйича 483 миллиард 476 миллион сўмлик 60093 та ижро варақаси чиқарилган. Албатта ушбу ижро варақаларининг аксарияти амалда тамомланган, бир қатор асосларга кўра тугатилган. Аммо давлат ижрочилари томонидан айрим ижро варақаларининг асоссиз қайтарилиши ҳолатлари ҳам учрамоқда.  

Тадбирда узоқ муддат ўз ечимини топмаган ижро варақалари ҳам таҳлил қилинди. Ижро варақалари, қолдиқдаги ҳужжатларнинг ижросини таъминлашда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида ўзаро фикр алмашилди. Тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири