Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тизими тартибга солинади
16:38 / 2024-01-22

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулк Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулк сотилишини таъминлайдиган савдо ташкилотлари реестрига киритилган савдо ташкилотлари томонидан реализация қилинади.

Қарор билан Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди. 

2024 йил 1 мартга қадар ижро ҳужжатлари бўйича хатланган ва сотувга чиқарилган мол-мулкнинг ҳаракатланишини мониторинг қилишнинг электрон тизими ишлаб чиқилади ҳамда савдо ташкилотлари билан интеграция қилиш имкониятлари яратилади, шунингдек, ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича талаблар савдо ташкилотлари эътиборига етказилади.

2024 йил 1 апрелга қадар Реестр қуйидаги давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилиниши таъминланади:

Адлия вазирлиги - Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими;

Ракамли     технологиялар вазирлиги - Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестри;

Солиқ қўмитаси - савдо ташкилотларининг солиқ қарзи мавжуд эмаслигини текшириш, шунингдек, савдо ташкилотларини савдо қоидаларига риоя этганлигини текширишга қаратилган зарур маълумотлар базаси;

Кадастр агентлиги - Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими;

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати - савдо ташкилотларининг тизимда мавжуд автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар базаси.

Реестр электрон шаклда реал вақт режимида юритилади.

Реестрга мол-мулкни қабул қилишдан сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий этган юридик шахслар ихтиёрий ва бепул асосда, электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган юридик шахслар эса Реестрга қўшимча шартларсиз тўғридан-тўғри киритилади.

ЎзА