Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижро ҳужжатлари бўйича 2,1 триллион сўм маблағ ундирилди
17:48 / 2024-01-18

Сарҳисоб

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасининг 2023 йилдаги фаолияти саҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.  

Тадбирда сўз олган бошқарма бошлиғи Отабек Солмонов амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар хусусида бирма-бир тўхталиб ўтди.

–2023 йил давомида бошқарма, туман, шаҳар бўлимларимиз томонидан жами 4,5 триллион сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланди, – дейди О. Салмонов. – Шундан 207 мингта ижро ҳужжати бўйича 2,1 триллион сўм маблағ амалда ундирилди. Натижада амалдаги ундирувлар миқдори ўтган йилга нисбатан 800 миллиард сўмга ортган. 

Шунингдек, йиғилишда давлат фойдасига 937,8 миллиард сўм, хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 1,1 триллион сўм ҳамда фуқаролар фойдасига 62,9 миллиард сўм миқдорида маблағлар ундирилганлиги қайд этилди.

Йиғилишда ижро ҳужжатларини қонунда белгиланган муддатларда ҳал этиш, ижроси таъминланмаган ижро ҳужжатлари сонини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, бу борадаги ишлар самарадорлигини ҳамда ходимларнинг масъулиятини ошириш, айниқса, мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда қонунда белгиланган муддатларга амал қилишга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланди.  

Бундан ташқари, ходимларнинг фуқаролар билан муносабати, меҳнат ва ижро интизомига, “Касб одобномаси”да қўйилган талабларга амал қилиниши бўйича ходимларга зарур тушунчалар бериш зарурлиги айтиб ўтилди.  

Йиғилишда фаолият йўналишлари, қатор масалалар юзасидан масъул ва мутасаддиларнинг тушунтириш ва изоҳлари тингланди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари