English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди
10:45 / 2025-04-11

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ:

ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низом;  

Вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи тўғрисидаги намунавий низом;  

Республика ва маҳаллий ижро этувчи органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бўлинмаларининг раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;  

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

2025 йил 1 майдан бошлаб:  

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг (ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундан мустасно) инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти давлат фуқаролик хизмати махсус ваколатли давлат органи томонидан баҳолаб борилади;  

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг (ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундан мустасно) инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарлари ушбу қарор талаблари асосида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан аттестациядан ўтказилади.

ЎзА