Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижро этиш тизими такомиллашмоқда
14:05 / 2026-01-31

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижросига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда соҳани рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш ва давлат ижрочиларининг иш юкламасини камайтириш, ижрони соддалаштирилган тартибда таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

2025 йилда МИБ вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жами 4 триллион 562 миллиард сўмлик 384 минг 979 та ижро ҳужжатлари юзасидан ижро тадбирлари амалга оширилган. Ҳисобот даврида бошқарма томонидан жами 2 триллион 817 миллиард сўмлик 221 минг 323 та ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, 147 минг 626 та ижро ишлари бўйича амалда 1 триллион 365 миллиард сўм маблағ ундирилган. 

– Мулкий ундирувларга оид ижро ишлари бўйича амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида давлат фойдасига 709,5 миллиард сўм, юридик шахслар фойдасига 607 миллиард сўм, жисмоний шахслар фойдасига эса 49 миллиард сўм пул маблағлари амалда ундирилди, – дейди бошқарма бошлиғи ўринбосари Назиржон Ғаффоров. – Шунингдек, солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ 16 минг 472 та ижро ишлари бўйича 564,3 миллиард сўм ва банклар фойдасига 10 минг 218 та иш юзасидан 365,1 миллиард сўм маблағ ундирилишига эришилди.

Якунланган йилда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига 53,1 миллиард сўм пул маблағлари ундирилган. Бу кўрсаткич 2024 йил якунига солиштирганда қарийб 15,5 миллиард сўмга кўп дегани. 

Шунингдек, қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 12 нафар шахс ишга тикланиб, уларга тўланмай қолган 1,5 миллиард сўмлик иш ҳақлари ундирилди.

Бундан ташқари, йил давомида 648 нафардан ортиқ оила яраштирилиб, мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами 179,3 миллиард сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилди. Алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича ишсиз, ёрдамга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган алимент тўловчи қарздорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, ушбу тоифага кирувчи 562 нафар алимент тўловчи оталар ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди. Шу билан бирга, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаган 797 нафар шахсларнинг маъмурий ва 44 нафарининг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилди. Тезкор тадбирларда қидирувда бўлган 453 нафар шахс топилди. 

Матбуот анжуманида ижро ишини юритиш тизимини рақамлаштириш ва қарор қабул қилишда инсон омилини камайтириш механизмлари юзасидан ҳам маълумот берилди. 

– Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 3 январдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлашти¬риш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан рақамлаштириш жараёни ижро тизимига изчиллик билан татбиқ этилиб, ҳужжат айланмаси ва кўпгина ижро ҳаракатлари электронлаштирилди, “Мажбуриятлар реестри” ва “Кафолат маблағини киритиш” каби бир қатор институтлар жорий этилди, – дейди бошқарма катта инспектори Рустам Қаҳрамонов. – Бу ижро этиш самарадорлигини баҳолаш, идоралараро ҳамкорлик қилиш, ходимларнинг иш ҳажмини таҳлил ва мониторинг қилиш имконини бермоқда.

Бюродаги ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базаларини интеграция қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бюронинг “МИБ-портал” дастури 39 та вазирлик, идора ва ташкилотнинг 68 та ахборот тизимига интеграция қилиниб, судлар ҳамда 52 та маъмурий органдан ижро ҳужжатларини электрон тарзда қабул қилиш йўлга қўйилди.

[gallery-27403]

Бугунги кунда ижро соҳасига ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши натижасида 36 турдаги ижро ҳаракатидан 22 таси “МИБ-портал” дастури орқали амалга оширилмоқда. Қарздорлар ҳар бир ижро ҳаракати, жумладан, қўлланилган чекловлар тўғрисида автоматик равишда хабардор қилинаётган бўлиб, SMS хабарлар юбориш тизими йўлга қўйилган. Ижро жараёнида мулкни бегоналаштириш орқали тўловдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қарздорларга тегишли мулкларни аниқлаш, уларга тақиқ қўйиш, транспорт воситаларини қидирувга бериш, юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига инкассо ва банд қўйиш жараёнлари рақамлаштирилди. Шунингдек, фуқароларни ортиқча овора қилишни камайтириш ва давлат ижрочилари билан тўғридан-тўғри мулоқот заруратини қисқартириш мақсадида электрон тўлов тизимлари орқали қарздорлик бартараф этилган тақдирда қўлланилган чеклов ва тақиқларни бекор қилиш ҳамда ижро ҳужжатини якунлаш жараёнлари автоматик тарзда амалга оширилмоқда.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари