Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодкорлар талабалар билан учрашди
16:11 / 2024-05-28

Андижон давлат тиббиёт институтида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида “Ижодкорлар ва талабалар учрашуви” бўлиб ўтди.

Учрашув очилишида сўз олганлар томонидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда адабиётнинг ўрни ва роли, хусусан, адабиётнинг ўзига хос жозибаси, инсонлар қалбига яқинлиги таъкидланди. 

– Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, – дейди Андижон давлат тиббиёт институти ректори, профессор Мадаминжон Мадазимов. – Жумладан, “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасидаги тарғибот тадбирлари ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтармоқда. Ушбу тадбирлар талаба ёшларнинг билим ва маънавиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.  

Талабалар билан учрашувда таниқли ёзувчи Нурали Қобул, Абдулла Қодирий уй-музейи директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хондамир Қодирий, Андижон давлат университети филология факультети декани Баҳодиржон Раҳмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим Ғофуржон Тожибоев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ҳалим Карим иштирок этди.   

Ижодкорлар улуғ алломаларнинг ҳикматли сўзлари, бой ижоди ҳамда ўзларининг ҳаётий тажрибаларига асосланган ибратли фикрлари, ижод намуналари билан ўртоқлашди. Талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Иқтидорли ижодкор талабалар шеърлар ўқиди.   

[gallery-17595]

Андижон вилояти мақом ансамбли жамоаси томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача файз киритди.   

Учрашув якунида институт жамоаси томонидан ижодкорларга эсдалик совғалари топширилди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.