Ижодкорлар шахмат мусобақасида куч синашди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан шахмат бўйича ижодкорлар ўртасида очиқ турнир ташкил этилди.
Мамлакатимиздаги турли ахборот воситалари, журнал ва нашриётларда, ижодий жамоаларда фаолият кўрсатаётган ижодкорлар иштирок этган турнир қизиқарли баҳсларга бой кечди.
Айниқса, таниқли ёзувчи ва шоирлар, журналистлар Хуршид Дустмуҳаммад, Ҳабиб Темиров, Носир Тошматов, Асрор Мўмин, Бахтиёр Карим, Мурод Ризаевлар ўртасидаги партиялар кўпчиликнинг эътибор марказида бўлди.

Муросасиз баҳслар сарҳисобига кўра, Асрор Мўмин, Бахтиёр Карим ва Мурод Ризаев совринли ўринларни эгаллади.
Турнир якунида совриндорлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА