Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодкорлар ҳарбийлар ҳузурида
18:25 / 2022-01-14

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг ижодкорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда ҳарбий хизматчилар, журналистлар, ёзувчи ва шоирлар, ижодкор ёшлар иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, улар учун яратилган имкониятлар, аскарлар маънавиятини юксалтириш, китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш хусусида сўз юритилди.

- Аскарлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳарбий бурчни юксак даражада адо этишларига руҳлантиришда адабиётнинг ўрни ва роли муҳимдир, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси Сардорбек Қосимов. – Шу маънода аскарларнинг ижод аҳли билан учрашуви уларга катта маънавий озуқа бериш билан бирга, қалбларида эзгулик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Шеърхонлик кечасига айланиб кетган тадбирда ижодкорлар ва аскарлар томонидан она Ватан, юрт ҳимоячиларини мадҳ этувчи, шунингдек, меҳр-оқибат, севги ва садоқат мавзуларида ўқилган шеърлар барчада катта таассурот қолдирди.

Ижодкорлар ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Тадбирда фаол қатнашган бир гуруҳ аскарларга китоблар совға қилинди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА