Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодкорлар бўлажак дипломатлар ҳузурида
09:49 / 2024-10-10

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ёзувчи ва шоирлар ҳамда талаба-ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гулбаҳор Саидғаниева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, таниқли шоир Ғайрат Мажид, шоир Сухроб Зиё талабаларни китоб мутолаасига жалб этиш, бадиий саводхонлик даражасини ошириш орқали уларни ватанпарварлик ва юртимиз келажагига дахлдорлик руҳида тарбиялаш масалаларига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.  

Эътироф этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда миллий адабиётимиз ривожи йўлидаги ишлар замирида сўз санъати, китобхонлик орқали ёшлар маънавиятини юксалтиришдек эзгу мақсадлар мужассамдир.  

Учрашув давомида ёзувчилар адабий соҳадаги янгиликлар, янги нашрлар хусусида батафсил сўзлади.  Ижодкорларнинг ҳар бири адабиётдаги ўз йўли, асарлари, соҳадаги долзарб масалалар ҳақида батафсил гапирди.  

Ушбу учрашув орқали талабалар китоб ёзиш жараёни ва турли соҳаларда, шу жумладан дипломатияда ижодкорлик кўникмаларидан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида кўпроқ маълумот олиш имкониятига эга бўлдилар.  

Шу билан бирга, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти, дипломатик муносабатларни шакллантиришда маданиятнинг ўрни ва адабиётнинг халқлар ўртасидаги алоқа воситаси сифатида аҳамияти каби мавзулар муҳокама қилинди.  

Н.Усмонова,  

ЎзА