ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши шаҳрида “Ижодкор ёшлар” кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
[gallery-24118]
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги қобилиятини намoён этиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган кўрик-танлов ёш истеъдодларнинг кашф этилиши ва уларнинг ижодий парвози учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.
Танлов доирасида маҳорат дарслари, семинарлар ва ижодий учрашувлар ташкил этилди. Бундай тадбирлар ёшларнинг ўзаро тажриба алмашиши, ҳамкорлик қилиши ва ижодий алоқаларни ўрнатиши учун қулай муҳит яратиши билан ҳам муҳимдир.
Танловнинг юқори савияда ташкил этилгани ва кенг қамровлилиги ёшларнинг унга бўлган қизиқишини янада оширди. Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, танлов улар учун ўз иқтидорини намойиш этиш, янги дўстлар орттириш ва келажакдаги ижодий режаларини аниқлаш имконини берди. Ғолибларнинг муваффақияти эса бошқа ёшлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА