Ижодкор депутат халқаро танловда ғолиб бўлди
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Кенгаши депутати, “Адолат” СДП Бекобод шаҳар кенгаши раиси Гулзира Шариповани кўпчилик фидойи, жонкуяр инсон сифатида танийди.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Кенгаши депутати, “Адолат” СДП Бекобод шаҳар кенгаши раиси Гулзира Шариповани кўпчилик фидойи, жонкуяр инсон сифатида танийди.
У адабиёт ва шеърият оламида нафақат юртимиз, балки халқаро миқёсда бўлиб ўтадиган турли танловларда иштирок этган.
Гулзира Шарипова адабиёт, хусусан шеъриятга қизиқиши боис назмда қалам тебратади. Қардош халқлар шоирлари асарларини ўзбек тилига таржима қилади. Марказий Осиё ёзувчилар ва тарихчилар уюшмаси таклифига кўра, Генрих Дикнинг эртакларини ўзбек тилидан турк тилига, россиялик ёзувчи Светлана Савицкаянинг рус тилидаги “Балканы” романини рус тилидан турк тилига, тожик шоирлари шеърларини ўзбек тилидан турк тилига таржима қилди.
Унинг меҳнатлари халқаро доирада ҳам эътироф этила бошланди. У Германиянинг “Золотой Grand Германии” дипломи, Марказий Осиё ёзувчилари ва тарихчилар уюшмаси кенгашининг “Турон бирлиги” медали, дунёнинг 72 та давлатидан 30 мингдан ортиқ ижодкор қатнашган Халқаро конкурсда “Золотое перо Руси” мукофоти, ЮНЕСКО қошидаги Бутунжаҳон ёзувчилар уюшмасининг Шекспир номидаги дипломи ва медалига муносиб, деб топилди.
Гузира Шариповага берилган бу мукофот ўзбек таржима мактабига берилган мукофот сифатида ҳам қадрлидир.
Фотима САТТАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши раҳбарининг матбуот котиби.