English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодкор аёллар кўргазмаси
15:36 / 2026-03-05

Пойтахтимиздаги Марказий кўргазмалар залида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган анъанавий “Баҳор вернисажи” Республика бадиий кўргазмасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Унда 35 нафар аёл ижодкорларнинг 100 га яқин асарлари намойиш этилди. Ҳар бир асар томошабинни баҳорнинг илиқ нафаси ва байрамона кайфияти билан қарши олади.

“Баҳор вернисажи” – бу нафақат санъат байрами, балки аёл ижодкорларнинг нозик қалби, бетакрор тасаввури ва бадиий маҳоратини намоён этувчи ижодий майдон.

[gallery-27986]

Тадбирда қайд этилганидек, баҳор фаслининг уйғониш, янгиланиш ва яшариш руҳи кўргазмада тақдим этилган асарларда ўзининг ёрқин ифодасини топган. Асарларда муҳаббат ва соғинч, орзу ва армон, қувонч ва илҳом каби инсоний кечинмалар нафис бадиий талқинда акс этади.

Экспозицияда рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, майда пластика ҳамда амалий санъат намуналарини кўриш мумкин. Турли авлод вакили бўлган истеъдодли аёл рассомлар ўз асарлари орқали аёл сиймосининг мафтункорлиги, оналик меҳрининг қудрати ва гўзаллик фалсафасини талқин этади.  

Хусусан, Азиза Маматова, Людвига Нестерович, Марина Бородина, Галина Наумова – Ким, Мусаввар Ўлмасова, Галина Ли, Назира Кузиева, Маргарита Шувалова, Татяна Фадеева, Любов Тиора, Ли-Сафи Мария, Татяна Ли, Оксана Залевская ва Гўзал Алиматоваларнинг асарлари ҳам кўргазма экспозициясидан муносиб ўрин эгаллаб, ўзининг бетакрор услуби, чуқур мазмуни билан томошабинлар эътиборини тортди.

Кўргазма 22 мартга қадар давом этади.

Гулноза Бобоева, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА