Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодий-маданий масалалар бўйича энг яхши тарғиботчилар аниқланмоқда
16:48 / 2023-05-15

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан умумтаълим мактабларидаги ижодий муҳитни янада яхшилаш, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш мақсадида “Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” лавозими жорий этилган эди.

Шу асосда умумтаълим мактабларига мамлакатимизнинг етук шоир, ёзувчи, ижодкорлари ушбу ишга жалб қилинган.  

Ўтган бир йил давомида мазкур ташаббус ўз натижасини берди. Тарғиботчилар томонидан умумтаълим мактабларида ташкил этилган ижодий тўгараклар аъзолари Республика миқёсида ўтказилаётган турли танловларда ғолибликни қўлга киритиб келмоқдалар.  

Фаолияти намунали йўлга қўйилган умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иш тажрибаларини оммалаштириш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.  

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов мазкур танловнинг маънавий-маърифий аҳамияти хусусида сўзлади.  

–Ёш авлод онги ва қалби бунёдкорлик ғоялари билан ҳамоҳанг бўлиши керак, – деди Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо. – Мазкур танлов айнан фарзандларимизнинг дунёқарашига ижобий таъсир этишда жонкуярлик қилаётган тарғиботчиларимизнинг меҳнатларини намоён этади.  

Ушбу танлов ғолиблари 16 май куни маълум бўлади.  

Н.Усмонова, ЎзА