Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодий имтиҳонлар очиқ ва шаффоф ўтади
15:35 / 2025-07-08

Мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Андижон давлат педагогика институтида ҳам 2025-2026 ўқув йили бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.

Андижон давлат педагогика институтига алоҳида иқтидор талаб этиладиган жисмоний маданият, мусиқа таълими, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклига 982 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Ижодий имтиҳонлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бириктирилган малакали профессор-ўқитувчилар иштирокида амалга оширилмоқда.

Имтиҳон жараёнларининг адолатли, очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш учун имтиҳонлар ўтказилаётган барча бинолар кузатув камералари билан жиҳозланган. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун зарур қулайликлар яратилган, кутиш жойлари ташкил этилган.

[gallery-24214]

Шунингдек, абитуриентлар ва уларнинг яқинлари imtihon.adpi.uz платформаси орқали имтиҳон жараёнларини онлайн тарзда кузатиш имкониятига эга.

Касбий, ижодий имтиҳонлар махсус график асосида жорий йилнинг 8-12 июль кунлари, икки сменада, яъни эрталаб 8.00 дан 11.00 гача ҳамда 16.00 дан 19.00 гача ўтказилиши белгиланган.

Бундан ташқари, имтиҳонларнинг очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида депутатлар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари кузатувчи сифатида имтиҳон жараёнларига таклиф этилган.

Абитуриентларнинг соғлигини назорат қилиш учун тиббиёт ходимлари, шунингдек, имтиҳонлар жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун миллий гвардия, ички ишлар ходимлари жалб этилган.

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),
ЎзА мухбирлари