English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодий имтиҳонлар давом этмоқда
17:42 / 2021-08-03

Қарши давлат университети ва ҚарДУ педагогика институтида 2021-2022-ўқув йили учун алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.

Бугун, яъни 3 август куни ҚарДУ спорт фаолияти: кураш, чолғу ижрочилиги, ҚарДУ педагогика институти тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, жисмоний маданият бакалавр таълим йўналишиларига (кундузги) ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар ижодий имтиҳонларда ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Маълумотларга кўра, 2 смена давомида спорт фаолияти: кураш таълим йўналиши бўйича 40 нафар, чолғу ижрочилиги таълим йўналиши бўйича 50 нафар, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши бўйича 79 нафар ҳамда жисмоний маданият таълим йўналиши бўйича 240 нафар абитуриентлар ижодий имтиҳонларда иштирок этади.

Шунингдек, бугун кўзи ожиз абитуриентлар учун ҚарДУ ўзбек тили, тарих ва психология бакалавр таълим йўналишлари (кундузги ва сиртқи) ҳамда ҚарДУ Педагогика институти бошланғич таълим, мусиқа таълими, жисмоний маданият, хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили), ўзбек тили гуруҳларида рус тили (ўзбек гуруҳлари учун) бакалавр таълим йўналишиларига (кундузги ва сиртқи) касбий (ижодий) ва кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

 

 

Ўлмас Баротов, ЎзА