Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодий ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда
15:11 / 2022-03-31

Ўзбекистон Бадиий академиясида Чехиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вацлав Йилек ҳамда академия раиси Акмал Нур ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 Айтиш керакки, Чехия билан Ўзбекистон Бадиий академияси ўртасида тасвирий санъат соҳасидаги алоқалар ривожланиб бораяпти. Чехиялик мўйқалам соҳиблари, фотоижодкорлар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилувчи ижодий лойиҳаларда мунтазам қатнашиб келади. 

Учрашувда ижодий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида фикр алмашилди. Жумладан, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида Чехия санъати, маданиятини акс эттирувчи ижодий танлов ўтказиш, унинг  якунида кўргазма ташкил қилишга оид масалалар муҳокама қилинди. 
Мулоқот  асносида элчи Вацлав Йилек Чехияда бўлиб ўтган “Лидице – 2021” болалар тасвирий санъатининг 49-халқаро кўргазмасида Бадиий академия тасарруфидаги Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати аъзоси Фотима Холбобоеванинг фаол иштирок этиб, диплом билан тақдирланганини эътироф этди. Ижодий ҳамкорлик кўлами кенгаяётганидан мамнуният изҳор қилди. 

Учрашувдан сўнг элчи жаноблари Бадиий академия фаолиятининг асосий йўналишлари, “Академия” галереяси фаолияти билан танишди.  

Н.Усмонова,  ЎзА