Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ижодимизни бирлаштирган Самарқанд руҳи”
19:02 / 2022-08-18

Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” галереясида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида шу номдаги халқаро кўргазма очилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди ва иштирокчиларни табриклади. Кўргазмада Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Тожикистон ва бошқа давлатлардан келган 40 нафарга яқин рассом ўз ижод намуналарини намойиш қилди.

– Мазкур кўргазма ШҲТга аъзо давлатларнинг маҳоратли рассомларини бирлаштирди, – дейди қирғизистонлик рассом Яхшибек Жунушев. – Албатта, бу халқаро даражадаги туризм ва санъат соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда, ижодкорлар билан тажриба алмашиш ҳамда маҳоратимизни дунёга танитишда ёрдам беради. 

Саммит олдидан ҳар бир ижодкор Ўзбекистоннинг тарихий обида ва мажмуалари, урф-одати, яшаш тарзи акс этган тўрттадан асар ҳам яратди. Ўзбекистон деганда кўз олдимга биринчи навбатда тарихий шаҳар Самарқанд келади. Шунинг учун ҳам асаримда Бибихоним мадрасаси ва Самарқанднинг диққатга сазовор масканларини тасвирладим.

Тадбир давомида рассомларга Туризм ва маданий мерос вазирлигининг сертификат ва совғалари топширилди. Кўргазма бир ҳафта давом этади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА