Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ижод яратган олам" ҳикоялар танлови ғолиблари аниқланди
16:18 / 2022-11-11

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан 2018 йилдан буён турли мавзуларда ҳикоялар танлови ўтказиб келинади.

Танлов ташкилотчилари адабиётнинг кичик – ҳикоя жанрининг турли қирраларини ривожлантириш, янги истеъдодларни кашф этишни назарда тутган.

2022 йилда ўтказилган танловнинг мавзуси "Ижод яратган олам" деб аталади. Танлов номи шоир Николай Ильин ёзган шеърнинг бир сатридан олинган.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид ва бошқалар мамлакатимизда турли миллат ва элат вакилларининг эркин ижод қилиши, ўз иқтидорини намоён этиши учун зарур барча шароитлар яратилаётганини таъкидлади. Бу жиҳатлар адабиёт соҳасида қалам тебратаётган ижодкорлар фаолиятида ҳам ўзининг яққол ифодасини топмоқда.

Танлов иштирокчиларига сюжети ўзига яқин бўлган бирон-бир сурат ёки ҳайкал ҳақида ҳикоя ёзиш таклиф қилинди. Агар сурат ёки ҳайкал янги сюжет яратишга даъват этса, янада яхши. Муаллиф сурат (ҳайкал) сюжетини ўз йўсинида ҳикоя қилиб бериши ёки ўзи яратган сюжет ичида унинг яратилиши тарихини ҳикоя қилиши, сурат(ҳайкал)дан ҳикоянинг образи сифатида фойдаланиши мумкин.

– Бу ёшларнинг истеъдодини чархлайдиган ўзига хос ижодий танлов, – деди таниқли адиб Луқмон Бўрихон. – У одамларда бадиий руҳни, бадиий тафаккурни янада бойитишга, кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Иштирокчилар қадимда яшаб ўтган буюк рассомлар, ҳайкалтарошлар, дунёнинг турли давлатлари, шунингдек, Ўзбекистонда ижод қилаётган мўйқалам соҳиблари асарларига мурожаат этдилар.

Ҳакамларнинг овоз бериш натижаларига кўра танловда қуйидаги ғолиблар аниқланди.

Ўзбек гуруҳида биринчи ўринга Озод Мустафоев "Олеандр ёхуд умид гули" ҳикояси учун, иккинчи ўринга Азизахон Исмоилова "Узук" ҳикояси учун, учинчи ўринга Чарос Авазова "Қайтиш" ҳикояси учун муносиб топилди.

Рус гуруҳида биринчи ўрин Екатерина Поповага "Призрачные боги" ("Хаёлдаги илоҳлар") ҳикояси учун, иккинчи ўрин Бах Аҳмедовга "Зеркало времени" ("Вақт ҳикояси") учун, учинчи ўрин Галина Ширяевага "Портрет дамы в голубом" ("Мовий кўйлакли хоним") ҳикояси учун берилди.

Ғолибларнинг ҳикоялари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан нашр этиладиган жамоавий альманахда чоп этилади.

Н.Усмонова, ЎзА