Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижод ва таълим соҳасида фаолият юритаётган Зулфияхоним издоши
11:20 / 2026-02-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Комила Шойимова — Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси. У замонавий ўзбек адабиёти ва илм-фан соҳасида фаолият юритиб келаётган ижодкор, педагог ва сухандон сифатида танилган.

1998 йилда Сурхондарё вилоятида зиёли оилада туғилган Комила Шойимова ёшлигидан адабиётга қизиқиб, шеърият билан шуғуллана бошлаган. Унинг ижод намуналари “Қалдирғоч парвози”, “Юртнинг эрка қизиман”, “Кўнгил чамани”, “Юрагимда бахтга айландинг” номли шеърий тўпламларида жамланган. 2013 йилда “Китобсеварлар” кўрик-танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида  таҳсил олган. 2020–2021 ўқув йилида Алишер Навоий номидаги давлат стипендиясига сазовор бўлган. 2023 йилда IELTS халқаро имтиҳонидан C1 даражадаги натижани қайд этган ҳолда магистратура босқичида ҳам давлат грант асосида таҳсилни давом эттирган. Шу йили илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси учун “Илм-фан ташаббускори” халқаро Гран-при мукофоти билан тақдирланган.

[gallery-27871]

2020 йилдан буён Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясида сухандон сифатида фаолият юритиб келмоқда. Айни пайтда Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида инглиз тили фанидан дарс беради.

Шунингдек, нотиқлик санъатини ривожлантириш мақсадида “Маҳоратли нотиқ” ижодий курсига асос солган.

Комила Шойимова ижод, илм ва педагогик фаолиятни уйғун олиб бораётган замонавий ўзбек аёли сифатида эътироф этилмоқда.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА