Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижод сеҳри янги марраларга етаклайди
17:46 / 2020-12-10

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси қошидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқитувчиларининг “Ижод сеҳри” номли кўргазмаси очилди.

Кўргазмада устоз-ижодкорларнинг 100 га яқин сараланган ижодий асарлари намойиш этилмоқда.

Мамлакатимизда етук ва баркамол авлодни вояга етказиш энг олий мақсадлардан бири ҳисобланади. Шу боис, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида мунтазам равишда турли йўналишлардаги фестивал, тадбир, кўрик-танловлар ўтказиб келинади. Мазкур кўргазма ҳам шулар жумласидандир.

Кўргазмада намойиш этилаётган натюрморт, манзара, портрет, маиший жанрлардаги акварель, эпоксидная смола, мойбўёқ каби йўналишда юртимизнинг гўзал манзаралари, нозу неъматлари, ёшлар, меҳнаткаш халқимизнинг қиёфалари, бугунги куннинг долзарб мавзулари акс этган асарлар ўзининг бетакрорлиги, бадиий усули билан ажралиб туради.

Хусусан, Мусаввар Ўлмасованинг “Чиннигул”, “Анорлар”, Шодиёр Тўрахоновнинг “Куз”, Бахтиёр Жамолиддиновнинг “Баҳор”, “Гуллар”, Гулноз Жамолованинг “Тўй”, “Баҳор”, “Хонамдаги севимли бурчагим”, Лобар Икматуллаеванинг “Бахт”, Бекзод Ашуровнинг “Ховуз бўйида”, “Натюрморт” ва Моҳигул Мамадалиеванинг “Шафақ”, “Сукунат” сингари асарлари эътиборга молик бўлиб, томошабинни ширин ҳаёллар сари чорлайди.

Шунингдек, мазкур кўргазма устоз-мураббийлар ҳамда ёшларни янада илҳомлантириб, уларни янгидан-янги асарлар яратишга, юксак марраларни эгаллаш учун қобилиятларини намоён этишга хизмат қилади.

[gallery-362]

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА