Ижод дунёсига илк қадам
Тошкент фотосуратлар уйида пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби ёш мусаввирларининг ижоди намуналаридан таркиб топган кўргазма бошланди.
Яккасарой туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини тўғри ва унумли ташкил этишга, уларнинг истеъдодини кашф этишга хизмат қилмоқда. Мактаб 2011 йил ташкил этилган бўлиб, бу ерда етти йўналишда 27 та тўгарак фаолият кўрсатмоқда. Мактабга мингдан ортиқ ўғил-қиз жалб этилган.
Мактабдаги “Тасвирий санъат” тўгараги болаларнинг санъатга бўлган меҳри ва иштиёқини тобора кучайтиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Кўргазмада мазкур тўгарак аъзоларининг ижод намуналари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Н.Усмонова, ЎзА