English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижод боғининг гулдасталари
17:02 / 2020-11-28

Сирдарё вилоятига Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова ташриф буюрди.

– Бизнинг мактабимизда ўқувчиларимизга она тилини чуқур ўқитиш билан биргаликда турк, инглиз, испан ва рус тиллари ҳам ўргатиляпти, – деди Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби директори, шоир Муҳаммад Исмоил. 

– Бугунги кунда илмга чанқоқ ёшларимиз шу тилларда эркин мулоқот қилишни ўргандилар. Мактабда барча фан, спорт ва амалий санъат тўгараклари мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда. Ўқувчилар ижод сирларини ўрганиш билан бирга қўл меҳнати билан тайёрланган санъат намуналарини ҳам ўзлари яратмоқда.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда ижод мактаби ўқувчилари ўзбек, турк, инглиз, испан ва рус тилларида табриклар айтди, ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб берди.

–Президентимиз томонидан ижод мактабларига катта эътибор бериляпти, –деди . Ҳилола Умарова. – Сизларга ишонч билдириляпти. Бизнинг ижод боғимизнинг гулдасталари бу – сизлар. 

Президентимиз, раҳбариятимиз, устозларимиз сизларга жудаям катта меҳр бериб, ишонч ва умид билан юксак натижалар кутмоқда. Шунингдек, шахсан мен ўзим ҳам эртанги, яъни ватанимиз равнақи учун керакли кадр бўлиб етишишларингизга ишонаман. Бизнинг юлдузчаларимиз бу – сизлар. Сизларнинг ҳар бир ижодингиз, айтган шеърларингиз, барча ижод намуналарингизни кўриб жудаям қувондим. Мана ҳозир нашриётда “Ижод боғидан гулдаста” номли китобни чоп эттиряпмиз. Ҳар бирингиз бу тўпламни олиб, ўз ижод намунангизни кўрасиз.

Моҳидил ЗИЯЕВА,

Ҳалима Худойбердиева номидаги

ижод мактаби ўқитувчиси,

Халқ таълими аълочиси.

ЎзА