Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижобий натижага эришган тиббиёт ходимлари ҳар чоракда рағбатлантирилади
12:44 / 2022-03-18

Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини туну-кун тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун, алоҳида “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда таъкидлади. 

Аҳолини соғлом турмуш тарзига ўргатиш, соғлом овқатланишни тушунтириш, фаол турмуш тарзига чорлаш зарурлиги айтилди.  

– Ҳамшираларнинг иши фақат “давление” ўлчашдан иборат эмаску, – деди Шавкат Мирзиёев. – Отажон, онажон дея, уларга яхши гап билан тушунтириш керак. Одам соғлом бўлмаса, унга иш ҳам, моддий неъматлар ҳам, ҳаёт қувончлари ҳам, татимайди.  

Шунингдек, касалликлар профилактикасига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.  

ЎзА