Ижарага берилган ерни 38 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлди
Сирдарё вилояти Ховос туманида ижарага берилган ер майдонини 38 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «X.A.» фермер хўжалиги раҳбари З.Т. хўжаликка ижара шартномасига асосан Ховос тумани ҳудудидан узоқ муддатга ажратилган 15 гектар яйлов ер майдонини фуқаро Ў.га фирибгарлик йўли билан 38 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ш. Суяров, ЎзА