Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижарачи ва ижарага олувчилар ўртасидаги муаммонинг асл сабаби нима? (+видео)
19:15 / 2022-10-31

Биламизки, юртимизда янги Олий таълим муассасалари очилмоқда ва табиийки уларда таълим олувчи талабалар сони ҳам йилдан – йилга ортиб бормоқда.

Талабаларга сифатли таълим бериш билан бирга уларни ётоқ жой билан таъминлаш масаласи ҳам долзарблигини унутмаслигимиз лозим. 

Хабарингиз бор, ўқув йили бошланиши билан пойтахтда таълим олаётган талабалар орасида ётоқхоналар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар юзага чиққан эди. Муаммо ўрганилиб, Олий таълим муассасалари қолаверса, Тошкент шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан кўпчилик талабаларнинг ётоқхонага бўлган эҳтиёжи қондирилди. Шу билан бирга ҳар бир Олий ўқув даргоҳида ҳам талабаларни ётоқхона билан таъминлаш учун бор имкониятлар босқичма-босқич ишга солинмоқда. Лекин, шу билан бирга ижарада яшовчи талабалар билан боғлиқ янги муаммолар юзага келди, ижарага қўювчи хонадон эгалари кутилмаганда ижара нархларини ошириб юборишди. ЎзА мухбири бу бўйича суриштирув ўтказди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LhMrgJmjXvw" title="Ижарачи ва ижарага олувчилар ўртасидаги муаммонинг асл сабаби нима?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

М. Эшмирзаева, Д. Якубов (видео) ЎзА