Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижара ва ётоқхоналарда яшайдиган талабалар билан ишлашнинг янгича механизми жорий этилади
14:58 / 2022-02-11

Ёшлар ижод саройида “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда олий таълим муассасаларининг биринчи проректорлари билан ҳамкорликда талаба ёшларнинг балансини шакллантириш, ижарада ва ётоқхоналарда яшайдиган талабалар билан ишлашнинг янгича механизмини жорий этиш масалалари мухокама этилди. 



Маҳалладаги ёшлар етакчиси ва олий таълим муассасаси проректорлари ҳамда тьютор ҳамкорлигини йўлга қўйиш лозимлиги ҳақида сўз борди. 

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларидаги ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорга (директор ўринбосарига) биринчи проректор (директорнинг биринчи ўринбосари) мақоми берилиши белгилаб қўйилган. 



Тадбирда мазкур мақсадни амалга оширишда энг аввало олий таълим муассасаларини маҳаллаларга бириктириш ва маҳалладаги ёшлар етакчиларини ҳар бир талабага масъул эканлиги белгилаб қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди. 

Шунингдек, ёшлар билан ишлаш ҳамда таълим муассасаларининг ёшларни сифатли таълим олиши ва ёшлар тарбиясидаги масъулиятини янада ошириш ҳар бир ишни маҳалладан бошлаш вазифалари муҳокама қилинди. 

Ҳар бир маҳалладаги иқтидорли ёшлар, уларнинг фанлар ва касб-ҳунарга қизиқиши ҳамда қобилиятини баланс орқали аниқлаб, улар билан манзилли ишлаб, келгусида олий таълим муассасасига жалб қилиш бўйича маҳалладаги ёшлар етакчисига кўмакчи эканлиги белгилаб берилди.  


Шунингдек, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун, олий таълим муассасаларида ихтисослиги ва ёшлар қизиқишидан келиб чиқиб, камида 10 та йўналишда ўқув курслари ташкил этилишига келишиб олинди. Бундан ташқари, проректорлар, декан муовинлари ва гуруҳ тьюторлари (куратор)нинг маҳалладаги ёшлар етакчилари билан бирга, ижарада турган ҳар бир талабанинг уйига бориб, уларни шароитини ўрганиш механизмини жорий этиши кераклиги тўғрисида топшириқлар берилди. 

Муаммоси бор, шароити оғир талабаларга маҳалладаги ёшлар етакчилари билан бирга, уларга ижара тўловини тўлашда ёрдам бериш, “Ёшлар дафтари” доирасида ишга жойлаштириб, доимий даромад манбаи қилиб беришга кўмаклашиш тартиблари тўғрисида таълим муассасаларидаги ҳар бир раҳбар масъул эканлиги белгилаб берилди.  



Гулноза Бобоева, ЎзА