Бугунги кунда юртимизда давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларида “Инсон қадри учун” тамойили асосида ислоҳотлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг суд-ҳуқуқ соҳасига қаратаётган эътибори алоҳида эътирофга лойиқдир. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ва жамият ва давлат манфаатларини ҳар қандай тажовузлардан суд йўли билан химоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлаш йўлида олиб бораётган доно сиёсати бунинг яққол далилидир.
Президентимизнинг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2025 йил 21 августдаги фармонининг қабул қилиниши суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди десак, асло муболаға бўлмайди. Фармоннинг асосий мақсади – судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилашдир.
Шу тариқа фуқароларга қўлайлик яратилади, уларнинг вақти ва маблағи тежалишига олиб келади, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзларининг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд йўли билан тезкор ва самарали химоя қилиш механизми яратилади.

Фармон билан судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, яъни суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида "Рақамли суд" концепцияси асосида ишларнинг юритилишини боскичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг суд ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш; иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали улар фаолиятларининг самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш; “рақамли суд" концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш назарда тутилмоқда.
Хўш, биргина "Рақамли суд" концепцияси қандай натижа беради?
Мазкур концепция 2026-2027 йилларда босқичма-босқич республиканинг барча судларида татбиқ этилиши натижасида:
судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;
мурожаатларни судга электрон шаклда юбориш таъминланади;
ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмасдан, суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этишади;
тарафларга суд процесининг ўзида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;
суд ҳаражатларини электрон шаклда ҳисоблаш ва тўлаш, ижро варақаларини автоматик равишда ижрога юбориш имконияти яратилади;
Бундан ташқари, фармон билан 2025 - 2027 йилларга мўлжалланган суд соҳасини рақамлаштириш ва одил судлов жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Рақамли технологиялар вазирлиги, “Uzinfocom” масъулияти чекланган жамияти, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан:
2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга тушириш таъминланади.
Мазкур концепция 2026-2027 йилларда босқичма-босқич республиканинг барча судларида татбиқ этилиши натижасида:
судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;
мурожаатларни судга электрон шаклда юбориш таъминланади;
ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмасдан, суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этишади;
тарафларга суд процесининг ўзида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;
суд ҳаражатларини электрон шаклда ҳисоблаш ва тўлаш, ижро варақаларини автоматик равишда ижрога юбориш имконияти яратилади;
суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади;
сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомаларини реал вақт режимида матн шаклида тайёрлаш имкони пайдо бўлади, суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.
Бундан ташқари, фармон билан 2025 - 2027 йилларга мўлжалланган суд соҳасини рақамлаштириш ва одил судлов жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Рақамли технологиялар вазирлиги, “Uzinfocom” масъулияти чекланган жамияти, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан:
2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга тушириш;
2025 йил якунига қадар суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини яратиш;
2026 йил 1 январдан бошлаб "my.sud.uz" интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчини яратиш, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотларини автоматик етказиш;
2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратиш;
2026 йил якунига қадар фуқароларга одил судловга эришишда янги интерактив қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та хизматни йўлга қўйиш, суд соҳасида рақамли технологиялар ва коммуникациялар сиёсати ва стандартларини жорий этиш;
2026 йил 1 январдан бошлаб иқтисодий судлар тизимида туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларини тугатиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолиятини йўлга қўйиш амалга оширилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, мазкур фармоннинг сифатли ва ўз вақтида ижроси таъминланаши фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилиниши ва давлатимизнинг халқаро нуфузи янада ошишига хизмат қилади.
Ибрайим Алланиязов,
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича
Беруний тумани судининг тергов судьяси
ЎзА