Избосканда 1 минг 290 нафар фуқарога пилла боқиш учун тутзорлар ажратиб берилди
Андижон вилоятининг Избоскан туманида жорий йил учун пилла етиштириш режаси 247 тоннани ташкил этади.
Туманда жами 368 гектардан ортиқ тутзорлар мавжуд бўлиб, ҳар бир гектар ер майдонини касаначилик асосида ишсиз аҳолига 20 сотихдан 50 сотихгача касаначилик шартномаси асосида 1 минг 290 нафар ишсиз фуқарога ердан унумли фойдаланиш ва барча мавсумда қурт уруғи боқиб пилла топшириш шарти билан бириктириб берилди.
Шунингдек, биринчилардан бўлиб пилла ҳосилини топширган пиллакорлар рағбатлантирилди. Жумладан, Фарида Баратова, Музаффар Пўлатова, Одинахон Тоштонова, Орзихон Асқаров ва Тўхтасин Хамдамовларга микротўлқинли печ ҳамда гиламлар совға қилинди.
Гулноза Бобоева,ЎзА