Июнь ойида 6,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган – "Ўзэнергоинспекция”
Жорий йилнинг июнь ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 265 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 13,1 миллион киловатт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг натижасида тизимга 6,1 миллиард сўм зарар келтирилгани маълум бўлди. Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Назорат тадбирлари давом этмоқда.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади.
ЎзА