English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Июль сайёрамиз тарихида энг иссиқ ой бўлгани айтилмоқда
14:05 / 2021-08-14

2021 йилнинг июль ойи сайёрамизда об-ҳаво кузатуви бошлангандан, яъни 1880 йилдан буён тарихдаги энг иссиқ давр сифатида қайд этилди, деб хабар бермоқда Миллий океаншунослик ва атроф-муҳит тадқиқотлари бошқармаси (NOAA).

Бошқарма мутахассислари ёзнинг ўртаси одатда йилнинг энг иссиқ даври ҳисобланишини ҳам таъкидлаб ўтишган.

"Сайёрамизда об-ҳавони кузатиш бошлангандан буён, бу йилги июль тарихдаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилди", — дейилади ташкилот сайтида.

Мақолада ёзилишича, июль ойидаги ҳарорат Шимолий Американинг айрим ҳудудлари, Жанубий Американинг шимолий ва жанубий қисмлари, Шимолий Африка, Осиёнинг жанубий қисми, Океания ҳамда Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанининг ғарбий ва шимолий қисмининг арим ҳудудларида ҳарорат ўртачадан юқори бўлди.

Олимларнинг ҳисоб-китобича, 2021 йил июль ойида  қуруқлик ва океан юзасида ҳарорат ўтган асрда қайд этилган ўртача ҳароратдан тахминан бир даража юқори бўлган.