Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Июль ойида истеъмолчиларга тўланган кешбэк суммаси 102,6 миллиард сўмга етди
15:55 / 2023-08-29

Солиқ қўмитасининг хабар беришича, жорий йилнинг июль ойида истеъмолчиларга тўланган кешбэк суммаси 102,6 миллиард сўмга етди.

Қайд этилишича, 25 августда 1,6 миллиондан ортиқ истеъмолчига 86,4 миллиард сўм, 28 августда 1,7 миллиондан ортиқ истеъмолчига яна 16,2 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилди.  

Ушбу истеъмолчилар кешбэк суммаларини банк карталарига ўтказиб олиши мумкин. Бугун яна 13 миллиард сўмдан ортиқ кешбэк тўлаб берилади.  

Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши, солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб, қолган кешбэк суммалари автоматик тарзда тасдиқлаб борилади.  

ЎзА