Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Июль ойида “I2U2” гуруҳига аъзо давлатлар учрашуви бўлиб ўтади
20:07 / 2022-06-15

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди “I2U2” гуруҳига аъзо Исроил, Бирлашган Араб Амирликлари ва АҚШдан иборат мамлакатларнинг биринчи саммитида иштирок этади. Бу ҳақда “Pioneer” газетаси хабар берди.

Ҳиндистон бош вазири келаси ой АҚШ Президенти Жо Байден, Исроил бош вазири Нафтали Беннет ва БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан онлайн тарзда учрашиб, озиқ-овқат хавфсизлиги инқирозини муҳокама қилмоқчи.

Учрашув Байденнинг 13-16 июль кунларига мўлжалланган Яқин Шарқ сафари чоғида бўлиб ўтади. Бу сафар давомида Оқ уй раҳбарининг Исроил, Ғарбий Соҳил ва Саудия Арабистонига ташриф буюриши режалаштирилган.

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер баёнотида, АҚШ раҳбари сафари доирасида Қўшма Штатлар хавфсизлиги, иқтисодий ва дипломатик манфаатларини илгари суриш ниятида эканини айтди.

Дарвоқе, “I2U2” гуруҳи Вашингтон ташаббуси билан Байден маъмуриятининг бутун дунё бўйлаб Америка иттифоқини жонлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида яратилган.

 ЎзА