Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиймати мақталган қўлбола олмос қимматга тушди
15:07 / 2019-11-22

Узоқ тарихдан маълумки, олмос ва ёқут буюмлар ҳар бир даврда алоҳида нуфузга эга бўлган.


Узоқ тарихдан маълумки, олмос ва ёқут буюмлар ҳар бир даврда алоҳида нуфузга эга бўлган. Шоҳона кийимлар, тожлар ва тахтлар қийматини ҳам айнан олмос ва ёқут тошлар белгилаган. 

Бир сўз билан айтганда, моддий бойликлар орасида олмос тошлар ҳали-ҳануз алоҳида ўринга эга.
Ғиждувон туман "Сардор" МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Д.Сафарова Ғиждувон “Иподром“ бозори ҳудудида жойлашган тилла тақинчоқлар савдо дўконидан 4 200 000 сўм эвазига олмос тақинчоқлар жамланмасини харид қилган. 

Тадбиркор томонидан “заводда ишлаб чиқарилган“ дея мақтаб сотилган тақинчоқни уйга олиб қайтган истеъмолчи ушбу олмос тақинчоқ аслида заводда эмас, қўлбола тайёрланганлигини сезиб қолади.

Истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган Д.Сафарова ёрдам сўраб Ғиждувон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. 

Соҳа мутахассислари томонидан ҳолат тўлиқ ўрганилгач, муаммо ижобий ҳал этилди. 

Олмос тақинчоқлар жамланмаси учун тўланган тўлов 4 200 000 сўм истеъмолчига тўлиқ қайтариб берилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси