Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ихтиёрий хайр-эҳсонлар қилишнинг соддалаштирилган тартиби йўлга қўйилади
12:13 / 2025-11-27

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорга мувофиқ, ихтиёрий хайр-эҳсонлар қилишнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби йўлга қўйилади:

фуқаролар исталган қабристонга онлайн шаклда ихтиёрий хайр-эҳсон қилишни ҳамда ушбу маблағлар бўйича қабристонни сақлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг аниқ турлари ва фойдаланиш шартини мустақил белгилайди; 

туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олиш ва сарфлаш бўйича шахсий ҳисобварағида ҳар бир қабристон бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақ (карточка) очиш йўли билан хайр-эҳсон маблағлари тегишли тартибда тақсимланади. 

2026 йил 1 январдан 1 июлга қадар эксперимент тариқасида: 

Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Миробод туманларида қабристон ҳудудидаги пломбаланган турғун металл қутиларда хайр-эҳсонларни йиғишни нақд пул (банкнотлар ва тангалар) кўринишида амалга ошириш тартиби бекор қилинади; 

турғун металл қутиларга ўрнатилган QR-код тасвири воситасида банк пластик карталари орқали нақд пулсиз онлайн шаклда ихтиёрий хайр-эҳсонларни амалга ошириш жорий этилади.

Эксперимент натижаси бўйича ихтиёрий хайр-эҳсонларни келгусида ушбу бандда белгиланган тартиб асосида босқичма-босқич жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилса, бошқа ҳудудларда ҳам ушбу амалиёт қўлланилиши белгиланган. 

ЎзА