Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ихтиёр Эсонов: Замонавий дунёда давлатнинг қудратини инсон ресурси белгилайди (+видео)
19:56 / 2025-11-20

“Дунёга назар плюс” подкасти

Ҳозирги беқарор геосиёсий манзара, демографик силжиш, ядровий куч мувозанати ва глобал иқлим инқирози инсониятни мураккаб синовлар қаршисида қолдирмоқда. Айниқса, минтақалар ўртасидаги янги форматлар ва коалициялар шаклланаётган бир пайт тарих бизга геосиёсий мувозанат доимо ўзгарувчан эканини ёдга солади.

Шу боис ҳар қандай давлат ёки минтақавий уюшма ўз стратегик мақсадларини белгилашда фақат мавжуд вазиятни эмас, балки узоқ муддатли тенденцияларни ҳам инобатга олиши зарур. Барқарор тараққиётни таъминлаш, трансчегаравий хатарларни камайтириш ва ядровий хавфсизликка доир механизмларни мустаҳкамлаш глобал кун тартибининг устувор йўналишига айланмоқда.

Шубҳасиз, ўзгарувчан геосиёсий муҳитда прагматик дипломатия, комплекс хавф таҳлили ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш ҳар бир мамлакатнинг узоқ муддатли манфаати учун муҳим.

  • Марказий Осиё + Озарбайжон – С6 формати реалликка айланадими? 
  • Жаҳонда демография мувозанати ўзгариши қандай геосиёсий оқибатга олиб келиши мумкин?
  • Айрим давлатларда ядро кучи мавжудлиги низоларнинг олдини оляптими ёки мавжуд хавфни янада кучайтиряптими?
  • Глобал иқлим инқирози ресурслар учун кураш каби тарихий қарама-қаршиликни яна юзага чиқариши мумкинми?
  • Ўтмишдаги Вестфалия, Версаль, Ялта сингари буюк дипломатик битимларнинг ҳозирги даврга таъсири сезиладими?
  • Замонавий давлатчилик йўқолиши хавфига учраётган мамлакатлар тарихи бизга нимадан сабоқ беради?

ЎзА шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида “Дунёга назар плюс” янги подкаст лойиҳаси орқали тарихчи Ихтиёр Эсоновни студияга таклиф этди.

Суҳбатни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ehEW7ZJVIs4" title="Ixtiyor Esonov: Zamonaviy dunyoda davlatning qudratini inson resursi belgilaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўткир Алимов,

Дилшод Ҳакимов,

Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА