Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари (кушхона) огоҳлантирилди
11:59 / 2020-11-10

Наманган телеканали «Диёр янгиликлари» ахборот дастурининг «Мобил репортёр» рукнида Наманган шаҳри «Ишонч» маҳалласида жойлашган, 62-сонли мактаб рўпарасидаги ариққа ихтисослаштирилган сўйиш корхонаси (кушхона)дан қон оқизиш ҳолати тўхтамаётгани, мазкур ариқ катта сойга бориб қўшилиши аҳолини қийнаётганлиги бўйича танқидий материал эфирга узатилган эди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутасаддилари томонидан эфирга узатилган репортаждаги ҳолат жойига бориб ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида Наманган шаҳар «Ишонч» МФЙ ҳудудидаги «Янгиқўрғон» кўчаси жойлашган марказлашган оқава сув қудуғига Наманган «МEРИМEД фарм» МЧЖ, «Пахталикўл» сиҳатгоҳи, «Рисола кўп тармоқли» ихтисослаштирилган сўйиш корхонаси, «Комилов Қобилжон» ЯТТ га қарашли ихтисослаштирилган сўйиш корхонаси, «Сардор Саноат» хусусий даволаш мажмуаси, «Неъматжон» савдо мажмуаси, «Ангел фарм» ошхонаси, хусусий мактабгача таълим муассасаси ва ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларидан ҳосил бўлган оқава сув диаметри Д-300 оқава сув тармоғига ташланиб келинганлиги аниқланди.

Шунингдек, тармоққа уланган фойдаланувчилар сони ва сув ҳажми кўпайиши ҳисобига мавжуд сув сатҳи диаметри Д-300 қувур сиғимига мос келмаётгани маълум бўлди.

Ҳамкорликда олиб борилган ҳаракатлар туфайли ҳудудий «Оқава сув тозалаш» бўлимининг 6 нафардан иборат мутахассислари махсус техникалар ёрдамида тармоқда юзага келган носозликни бартараф этди. Юзага келган носозлик бартараф этилди.

Айни пайтда «Ўзкоммунхизмат» лойиҳа институти кўрсатмасига кўра, «Рояль» МЧЖ лойиҳа гуруҳи тармоқдаги 3 км. узунликдаги Д-300 қувурни, Д-500 қувурига алмаштириш бўйича лойиҳа ишларини олиб бормоқда.

Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналаридан чиқаётган қон ва бошқа чиқиндиларни оқава сув ташламаслик бўйича «Рисола кўп тармоқли» сўйиш корхонаси ва «Комилов Қобилжон» ЯТТ га қарашли мол сўйиш корхонаси мутасаддиларига огоҳлантириш хатлари берилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ахборот хизмати