Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ихтисослаштирилган мактабнинг дастлабки қалдирғочлари
17:17 / 2021-06-04

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда “Оқ йўл битирувчи” мавзуида сўнгги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди.

Ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мазкур мактабнинг бу йилги битирувчилари Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларнинг дастлабки қалдирғочлари ҳисобланади.

Тадбирда иштирок этган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова битирувчи ёшларни мактабни муваффақиятли якунлагани билан қутлади.

[gallery-2682]

– Бугунги кун сиз, битирувчилар ҳаётида муҳим сана, — дейди Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова. – Барчангиз катта ҳаёт йўлига қадам қўймоқдасиз. Сиз қаерга борманг, ўша жойда бизнинг юзимиз бўласиз. Бу, ўз навбатида, ҳам фахр, ҳам зиммангиздаги улкан масъулиятдир. Келгуси ҳаёт йўлингизда муваффақиятлар тилаймиз. Йўлингиз доим очиқ, парвозингиз баланд бўлсин.

Тадбирда мактаб ўқувчилари ўзларининг бадиий чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этди. Аълочи битирувчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА